2015-ЙИЛДА ЎТКАЗИЛГАН АЁЛ ХОНАНДАЛАР ЎРТАСИДАГИ ЯККАХОН КОНЦЕРТЛАР РЕЙТИНГИ

Сана: 17.02.2016 1832 қайноқ

2015-йил деярли барча аёл хонандалар учун унумли келди. Улар кетма-кет янги қўшиқлар, видеоклиплар тақдим этиш билан бирга яккахон концерт дастурларини ҳам ўтказишди. Ҳар бир хонанданинг концерт дастури ўзгача ўтди. Дастурнинг декорацияси, техник томонлари, хонандаларнинг либослари, рақслар, қўшиқлар танлови, саҳна кўринишлар барча-барчаси мухлисларга манзур келди. Маълумки, Youtube.com видеохостинги бугунги кунда объектив баҳо бериш учун катта роль ўйнайди. Сабаби, ундаги натижаларни фақатгина халқ белгилай олади. Унда шахсий фикрларга боғланмаган бўлиб, халқни холисона танлови акс этади.  Шунга ёндошган ҳолда тузилган аёл хонандаларнинг яккахон концерт дастурлари рейтингини тақдим этамиз.

2015-ЙИЛДА ЎТКАЗИЛГАН АЁЛ ХОНАНДАЛАР ЎРТАСИДАГИ ЯККАХОН КОНЦЕРТЛАР РЕЙТИНГИ

Демак, рейтингимизнинг 1-поғонасидан мафтункор ва бетакрор Шаҳзоданинг “Ижодимга 15 йил” деб номланган юбилей концерти жой олди. Концерт дастури оммага Youtube.сom орқали 2015 йил 19-ноябрь куни тақдим этилган бўлиб, уч ой олдин жойланган бўлсада 400 мингдан ортиқ мухлислар томоша қилишган. Қисқа фурсат ичида катта натижани қайд этган дастур халқимизга манзур келганидан яна бир бор дарак беради.

2-поғонада эса эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райҳоннинг шоуси билан банд этилди. 2015 йил 6-апрель куни, ўн ой олдин Yutube.com порталига жойлаштирилган дастурни ҳозирга қадар 375 мингдан ортиқроқ киши томоша қилган.

3-ўринни Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Сизни соғинди юрак” номли концерт дастури банд этди. 2015-йил 24-июль куни Youtube.com порталига жойлаштирилган дастурдан етти ой давомида, бугунги кунга қадар 304 мингдан ортиқ мухлислар баҳра олишган.

4-поғонадан эса хушовоз хонанда Манзура ижодининг 18 йиллик сарҳисоби муносабати билан ўтказилган яккахон концерт дастури жой олди. Хонанданинг дастури 2015 йил 6-май куни, тўққиз ой олдин Youtube.com видеохостингидан жой олган. Ҳозирги кунга қадар томоша қилганлар сони 236 мингдан кўпроқ.

Кўриб турганингиздек, бу кетма-кетлик халқимизнинг берган баҳоси асосида тузилган. Биз эса хонандаларимизга янада улкан зафарлар ва юксак парвозлар тилаймиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol