Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди

Сана: 03.01.2016 1287 қайноқ

Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 2015-йилда тиним билмай ижод қилиб, бир қатор хит тароналарни кетма-кет тақдим этди. Янги йилни ҳам ўзгача шижоат билан бошлаган хонанда йилнинг илк видеоклипини тасвирга олдирди. “Омон-омон” композицияси ва унга ишланган видеоклип халқимиз учун муносиб туҳфа бўлиши аниқ.

 

Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди

Сардор Раҳимхоннинг сўзларига қараганда, бу қўшиқ икки йил давомида яратилган. “Бу қўшиғим севгилисидан 25 йил йироқда яшаган, лекин бир-бирига содиқ қолган икки севишган, хозирда бири 75да, иккинчи эса 70 ёшни қаршилаган бахтли инсонларга бағишланади.” - дейди Сардор Раҳимхон сайтимизга берган маълумотларига қўшимча қилиб.

Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди

Бу мусиқий асарни тинглаган тингловчи унга асир бўлиб, қаттиқ таъсирланади. Бундан уларнинг кўзига ёш тўлса ажаб эмас. Мазкур композиция Зоҳиджон Обидов сўзи, Жасур Жавҳаназаров мусиқаси ва аранжировкаси билан ёзилган. Мусиқий асарга клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип суратга олинди. Оператор Иззат Лутфуллаев. Демак, севимли санъаткорингиздан 25 йиллик севги қиссаси тез кунда кутиб қолинг.

Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди

Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди

Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди Йилнинг илк видеоклипи тасвирга олинди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol