"Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди

Сана: 28.11.2015 4554 қайноқ

"Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди

27-ноябрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройида Шерзод Умаров режиссёрлигидаги “Демак севасан” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди. Мазкур фильм тақдимотида кўплаб кино ихлосмандлари, оммавий ахборот вакиллари қатнашишди. Картина премьерасини иқтидорли бошловчи Рустамбек Худойберганов олиб борди. 

"Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди

Намойишни ёш ва истеъдодли хонанда ва актёр Жаҳонгир ўзининг дилтортар таронаси билан очиб берди. Ана ундан сўнг анъанага мувофиқ картинанингижодий жамоаси саҳнага таклиф этилди ва бирма-бир таништириб ўтилди. Кейин картина намойиши бошланди. Мазкур кинофильмда эрка ва тантиқ, турмушга чиқишни истамайдиган қизнинг бошқа оилага келин бўлиб тушганидан кейинги ҳолат гавдаланади.

"Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди

Мазкур романтик комедия тарбиявий аҳамиятга бой. Унда бугунги кундаги қизлар ва уларнинг тарбияси ўринли танқидга олинган ва мазкур картина орқали ёшлар ўзларига керакли хулосани чиқариб оладилар деган умиддамиз.

"Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди

Фильмнинг ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, бош ролларни Али Отажонов ва Мадина Файзиева ижро этган. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова, Элёр Носиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова, Тўхтамурод Азизов, Жаҳонгир, Мафтуна Яҳёева, Сайёра Назирова ва бошқалар  иштирок этишган. Сценарий муаллифи Дурдона Тўлаганова. Оператор ва режиссёр Шерзод Умаров. Продюсерларга тўхталадиган бўлсак, Акмал Якубов ҳамда Босит Қорахўжаев. Мазкур картинани сиз 28-ноябрьдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш имкониятига эгасиз. Фильмни томша қилинг ва ўз фикрларингизни билдиришни унутманг.

"Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди "Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди

"Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди "Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди

"Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди "Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди

"Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди "Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди "Демак севасан" номли фильм намойиши бўлиб ўтди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol