Моҳимдан байрамона туҳфа “Ватан бизни асрайди”

Сана: 22.08.2015 2524

Моҳимдан байрамона туҳфа “Ватан бизни асрайди”

Ёш бўлишига қарамай, ўзининг ёқимли овози ва дилтортар тароналари билан халқимиз назарига тушган хонанда Моҳим мухлислар ишончини тобора қозониш ниятида тинмай меҳнат қилмоқда. Бугун Моҳим яна бир янги композициясини “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали тақдим этди.

Моҳимдан байрамона туҳфа “Ватан бизни асрайди”

Тўйга тўёна билан деганларидек, хонанда “Ватан бизни асрайди” қўшиғини ватанимиз мустақиллигининг 24-йиллигига бағишлаб куйлади. Ушбу мусиқий асарга тингловчилар томонидан илиқ фикрлар билдирилди. Бу эса Моҳимнинг янада ғайрат билан ижод қилишига ундаса ажаб эмас. Карим Мирзо сўзи билан яратилган композициянинг мусиқасини композитор Шухрат Зокиров басталаган. Ўйлаймизки,  бу тарона хонанданинг хит қўшиқлари қаторидан муносиб жой эгаллайди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ижод уммонига шўнғиган  Моҳимнинг янги “Сенсиз” деб номланган видеокипи тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Шундай экан, биздан йироқлашманг ва шоу бизнес оламидаги энг қайноқ хабарлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol