Зафирадан "Кўнглим" премьера

Сана: 28.07.2015 609

Зафирадан "Кўнглим" премьера

Ёқимли овоз соҳибаси, истеъдодли хонанда Зафиранинг мухлислари кундан-кун кўпайиб бормоқда. Уларни куттирмаган ҳолда тиним билмай ижод қилаётган хонанда бугун навбатдаги янги "Кўнглим" таронасини сайтимиз орқали кенг омма ҳукмига тақдим этмоқда. Зафира ижодидаги ўзига хосликка кўпроқ эътибор бериб, ноанъанавий композициялари билан халқ назарига тушиб бораётгани учун ҳам, асосан профессионал созандалар ва истеъдодли ижодкорлар билан ҳамкорликни қўлга қўйган.

Зафирадан "Кўнглим" премьера

Премьера этилаётган янги қўшиқнинг матни Гулҳаё Шомуродова томонидан ёзилган, мусиқа ва аранжировка Бекзод Убайдуллаевга тегишли. Мазкур тарона учун яқин кунларда видеоклип суратга олиш ишлари бошланиши режалаштирилган. Яна иккита миллий йўналишдаги қўшиқлар устида ишлаётган Зафира, ўзининг янги фотосессиясини ҳам мухлисларига тақдим этиш арафасида. Янги фотоссесиядан албатта бизнинг сайтимиз орқали баҳраманд бўласиз. Айни дамда эса "Кўнглим" таронасини тинглаб, баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol