“Садоқат” фильмининг намойишидан батафсил!

Сана: 13.07.2015 5575

“Садоқат” фильмининг намойишидан батафсил!Куни кеча пойтахтимиздаги “Киночилар уйи” ва Алишер Навоий номидаги киносаройида “Садоқат” фильмининг намойиши бўлиб ўтди. Фильм ўз номи ҳамда ижодкорлари билан барчани қизиқтириб қўйганини ташриф буюрган томошабинларнинг гавжумлиги ва уларнинг нигоҳларидан билиб олиш қийин эмас эди. Зал киноихлосмандлари билан тўла. Улар орасида шоу-бизнес вакиллари, хонандалар, актёр ва актрисалар, режиссёрлар ҳам ташриф буюриб, фильм ижодкорларини қўллаб-қувватлашди.
Ҳамма фильм намойишини интиқлик билан кутиб турарди. Аввалига картина намойишининг бадиий қисмига навбат берилди.

“Садоқат” фильмининг намойишидан батафсил!

Саҳнага фильм ижодкорлари одатдагидек таклиф этилди. Барча ижодкорлар бирма-бир таништирилди. Ана ундан сўнг томошабинлар сабрсизлик билан кутаётган “Садоқат” фильмининг намойишига навбат берилди. Фильм тақдимотини маҳоратли бошловчи, дубляж актрисаси Лазиза Азиззода олиб борди.

“Садоқат” фильмининг намойишидан батафсил!
Фильмда ҳаётдаги зиддиятлар, қарама-қаршиликлар ва тушунмовчиликларда ҳар кимнинг ўз хатолари мавжуд экани ёритилган.
Ота-онасининг ўлимидан сўнг укаси ва синглисига ўзи бош бўлиб, тарбия қилган йигитнинг ҳаётида уюштирилган найранг, воқеалар сўнгига яқин ошкор этилиши, фильм давомида интригани ушлаб туради. Фильмнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, агар инсон атроф-муҳитдан қониқмаса энг аввало ўзининг камчиликларига назар солиши ва ўзини ўзгартириши керак. Шундагина бошқаларнинг муносабатларида ҳам янги қарашлар пайдо бўлади.

“Садоқат” фильмининг намойишидан батафсил!
Фильм қаҳрамонларининг тақдири, рўй берган воқеалар томошабинни шунчалик асир қилдики, ўз эмоцияларини давомли қарсаклари билан олқишлаб намоён этишди. Айниқса ёш бўлишига қарамай яратган образлари билан мухлислар муҳаббатига сазовор бўлган акриса Муқаддас Саъдуллаеванинг яратган образи салбий бўлишига қарамай барчани лол қолдирди. У ўзига берилган қаҳрамонни етказиб беришда бор имкониятини ишга солган ва бунинг уддасидан чиққан деб айта оламиз.

“Садоқат” фильмининг намойишидан батафсил!
Ўз дўсти ва ҳамкорига ишониб, унга синглисини узатган аканинг ҳаёти, унинг оиласининг тақдири турли найранглар гирдобига қолади. Қаерга бормасин енгил-елпи ҳаётга ўрганган, айш-у ишратга берилган, бугун биринг эртага бошқасининг хушторига айланадиган, ҳатто исмини ҳам кунда алмаштирадиган қизга тасодифан дуч кела бошлайди. Бора-бора йигитнинг ишончига кириб, унинг ҳаётига кириб олади. Бу қаҳрамоннинг ҳаётида шундай қизиқ воқеа ҳам рўй бераётганларига параллел равишда бўлиб ўтади. У бир қизни қўполлик қилгани учун аввал “химчистка”даги ишидан бўшаттириб юборади. Бу “химчистка” маликаси кейин “аптека” маликасига айланади. Энг қизиғи дорихонадан ҳам шу йигит ишдан ҳайдатади.
Укасини уйлантириш учун совчиликка борган йигит не кўз билан кўрсинки, келин бўлмиш ўша ўзи таниган, ишончига кирган пари экан. Воқеалар қандай тус олади? Фильм қаҳрамонларининг тақдири қандай кечади? Барчасини ўзингиз Юртимиздаги кинотеатрларга ташриф буюриб, томоша қилиб билиб олишингиз мумкин.

“Садоқат” фильмининг намойишидан батафсил!
Бир сўз билан айтганда фильм мувофаққиятли чиққан. Ценарий шундай ёзилганки унинг муаллифи томошабинни қизиқтира олган. Ценарий муаллифининг иқтидори, маҳоратига тан бермасдан илож йўқ. Операторлик васифасини ўтаган Жасур Шаметовнинг ишига қойил қолса арзийди. Режиссёр ҳам илк иши бўлишига қарамай, ўз номини оқлади дея оламиз.

“Садоқат” фильмининг намойишидан батафсил!
Эслатиб ўтамиз, “Садоқат” фильми бир нечта хужжатли фильмларни тасвирга олган ва кўпгина картиналарда иккичи режиссёр бўлиб фаолият олиб борган Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг илк тўлиқ метражли фильми ҳисобланади.

“Садоқат” фильмининг намойишидан батафсил!
Фильмнинг сценарий муаллифи Ёлқин Тўйчиев, оператор Жасур Шаметов бўлиб, бош ролларни Ёқуб Аҳмедов, Муқаддас Саъдуллаева, Наргиза Салмонова, Умид Искандаров, Баҳора Арслоновалар ижро этишган. Картина драма жанрида яратилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol