Шаҳзод Муродов “Тановар” ни куйладими?

Сана: 27.06.2015 2916

Ёш бўлишига қарамай кўпгина ютуқларга эришаётган хонанда Шаҳзод Муродов қизғин ижод билан банд. Жозибали хонанда Муниса Ризаева билан куйлаган дуэт таронасига видеоклип суратга олиш ишларини якунлаб, яна янги тароналар устида ишламоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда барча имтихонлардан аъло даражада ўтиб консерваторияни тамомлади. Шунингдек мамлакатимизнинг мустақиллигига бағишлаб “Ватан” деб номланган таронани ёзиб тугатди.

 Шаҳзод Муродов “Тановар” ни куйладими?

Айни дамда таронага видеоклип суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда. Мустақиллигимизнинг 24 йиллик шодиёнасида янги тарона ва видеоклип мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Хонандага ижодий парвозлар тилаб сайтимиздан ўрин олган янги “Онам ҳиром этганда” деб номланган янги таронасини тинглаб баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol