Лиқ тўла стадионларда икки баробар кўп мухлислар ардоғида бўлаётган Улуғбек Раҳматуллаев

Сана: 26.05.2015 2010

Яратган қўшиқлари барчага бирдек ҳуш ёқадиган ва хит даражасига кўтариладиган Улуғбек Рахматуллаевни шоу бизнеснинг ёрқин намоёндаси дея бемалол айта оламиз. Омадли хонандалар қаторига кирадиган бу ижодкор айни дамда юртимиз бўйлаб ўзининг яккаҳон концерт дастурларини намойиш этмоқда. Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган ҳар бир концерт катта марказий ўйингоҳлар ва амфитеатрларда тақдим этилмоқда.

Лиқ тўла стадионларда икки баробар кўп мухлислар ардоғида бўлаётган Улуғбек Раҳматуллаев

 Лиқ тўла стадионларда икки баробар кўп мухлислар ардоғида бўлаётган Улуғбек Раҳматуллаев

Чекка туманлардаги мухлислари билан жонли мулоқотда бўлиб, куй-қўшиқларини  арғумон этишни истаган хонанда, айнан қайси вилоятда унинг ижодини севувчи мухлислари кўп эканини билиш истагида шекилли. Лиқ тўла стадионларда икки баробар кўп мухлислар йиғилиб, ҳар бир концерт аншлаг тарзида омадли ўтаётганлигини сайтимизга тақдим этилган суратлардан ҳам ўзингиз билишингиз мумкин.

Лиқ тўла стадионларда икки баробар кўп мухлислар ардоғида бўлаётган Улуғбек Раҳматуллаев

 Лиқ тўла стадионларда икки баробар кўп мухлислар ардоғида бўлаётган Улуғбек Раҳматуллаев

Хонанданинг 7 ёшдан 70 ёшга қадар ижодини яхши кўрадиган мухлисларининг кўп бўлишига нима сабаб экан? Бу шунчаки омадмикин ёки қўшиқ яратишда хонанда тўғри мавзуни танлай олишидамикин... Ҳаммада турлича жавоб... Аммо нима бўлган тақдирда ҳам унинг ижодини яхши кўрадиган минглаб мухлислари бор экан демак бу унинг энг катта бахти.

Лиқ тўла стадионларда икки баробар кўп мухлислар ардоғида бўлаётган Улуғбек Раҳматуллаев

 Лиқ тўла стадионларда икки баробар кўп мухлислар ардоғида бўлаётган Улуғбек Раҳматуллаев

 Лиқ тўла стадионларда икки баробар кўп мухлислар ардоғида бўлаётган Улуғбек Раҳматуллаев

Улуғбек Раҳматуллаевнинг ҳар бир вилоятда олқишлар, кўтаринки кайфият, мухлисларнинг яхши тиклаклари ва дил изҳорлари билан ўтаётган яккахон концерт дастурларига муваффақиятлар тилаймиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol