Тоҳир Усмоновдан мухлислари учун узоқ кутилган туҳфа

Сана: 08.04.2015 1109 қайноқ

Ёш ва истеъдодли хонанда Тоҳир Усмонов шу вақтгача анчагина мухлислар қалбидан жой олиб, қўшиқлари билан дилларни хушнуд этиб келмоқда. 

Тоҳир Усмонов мухлислари орасида ёшлар аксарият қисмини ташкил этса-да, катта ёшлилар ўртасида ҳам анча оммалашишга улгурган. Бугун хонанда ижодидаги навбатдаги таронани ва клипни тақдим этди. Айтиш керак, бу қўшиқ ва клип мухлислар томонидан интиқиб кутилган. 

Тоҳир Усмоновдан мухлислари учун узоқ кутилган туҳфа

"Бас қил" дея аталган тарона "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора жаранг сочди. Бу қўшиқни ёзишда Тоҳир Усмонов истеъдодли ижодкор Бобур Умаров билан ҳамкорлик қилган. Ўзига хос шўх йўналишдаги тарона тингловчиларнинг олқишларига эриша олди. Бир вақтнинг ўзида сайтимиз орқали мазкур тарона учун ишланган видеоклипни ҳам қарши оласиз!

Тоҳир Усмоновдан мухлислари учун узоқ кутилган туҳфа

Дилмурод Турдибоев режиссёрлигида тасвирга олинган клип тарона каби жўшқин кайфият баҳш эта олади. Марҳамат, томоша қилинг ва завқланинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol