Ёш ижодкор Мубина Шаманадзенинг илк қўшиғига баҳо беринг!

Сана: 30.03.2015 3237 қайноқ

Бугунги кунда санъат оламида ёш ва умидли ижодкорлар сафи анча кенгайган. Албатта вақт ўтиши билан улардан энг асл истеъдод соҳибларигина мухлислар қалбидан жой эгаллайдилар. 

Ана шундай эзгу ниятни мақсад қилган яна бир ижодкор Мубина Шаманадзе ўзининг илк таронасини сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этмоқда. Аслида Озарбайжон миллатига мансуб Мубина 2 йилдан буён ижод оламида меҳнат қилиб келмоқда. Ниҳоят якка ижодини бошлашга аҳд қилган хонанданинг илк қўшиғи "Чақир мани" дея номланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Мубина Шаманадзе озарбайжонлик бўлса-да, ўзбек тилини мукаммал равишда ўзлаштирган ва бемалол мулоқотга кириша олади. Шунингдек, ўзбек тилида шеър ҳам ёза олади. 

Айнан "Чақир мани" номли қўшиғининг сўзларини унинг ўзи ёзган. Мусиқасини эса Гавҳар Матжонова басталаган. Бу қўшиқ илк бора "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера сифатида тақдим этилди. Катта ҳаяжон билан премьера натижасини кутган Мубина тингловчиларнинг фикрларидан мамнун бўлган бўлса, ажаб эмас. 

Мубина Шаманадзенинг илк "Чақир мани" таронасини сайтимиз орқали тинглаб, сиз ҳам баҳо беришингиз мумкин. Яна бир маълумот. Яқин кунларда бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Айни вақтда кастинг жараёни олиб борилмоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol