Абдумалик Тотли мухлисларига ўзининг янги тароналар тўпламини туҳфа этди

Сана: 17.02.2015 3863

Инсон ҳурсандчилик кунларида ҳам, бироз ташвишли дамларида ҳам қалбига яқин куй истайди. Кўнгли ҳамиша қўшиққа, мусиқага чанчоқлик сезади. Миллий эстрадамизда юқори ҳурматга лойиқ санъати билан халқ меҳрини қозонган хонандалардан бири Абдумалик Тотли мухлислари қалбига ҳушнудлик бағишлаш истагида ўзининг янги тароналари тўпламини туҳфа этди. 

Видеоклиплар ва қўшиқлар алоҳида диск кўринишида тақдим этилган альбомларда хонанданинг энг янги ижод намуналари жой олган.

Абдумалик Тотли мухлисларига ўзининг янги тароналар тўпламини туҳфа этди

Абдумалик Тотли ижод жараёнида асосан шоирлардан Иброҳим Жиянов, Али Акбар, Алишер Али Мухаммадий, бастакорлар Мурод Ҳакимов, Музаффар Ибрагимов, Шамсиддин Ҳолмуродов, Фарҳод Азимов, Максуд Бекмуродовлар билан ҳамкорлик қилади. Яратган ҳар бир қўшиғига профессионал ёндошган ҳолда алоҳида меҳр билан ижро этади. Ушбу альбомларда унинг мухлислари учун аталган энг сара қўшиқларини тинглашингиз мумкин.       

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol