Ягонадан ҳаётий ва таъсирчан клипни қарши олинг!

Сана: 25.01.2015 1730 қайноқ

Ўзига хос йўналишдаги ижоди билан кўплаб юракларни забт этган Ягона янги йилни тинимсиз ижод билан бошлади. Бу меҳнат самарасига баҳо бериш фурсати етди. 

Яқинда мухлислари учун сокин оҳангдаги "Юрак" номли қўшиғини тақдим этган Ягона бугун сайтимиз орқали бу таронанинг клипини ҳам намойиш этмоқда. Тимур Примқулов тасвирга олган клип суратга олиш жараёни ҳақида маълумот бергандик. 

Ягонадан ҳаётий ва таъсирчан клипни қарши олинг!

Клип сюжет ҳамда трек йўналишида бўлиб, сюжет қисми ҳар бир томошабинни таъсирлантириши ва турли ҳиссиётлар уммонига олиб кетиши, шубҳасиз. 

Ягонадан ҳаётий ва таъсирчан клипни қарши олинг!

Бу видеода Асал Шодиеванинг актрисалик маҳоратига тан бериш мумкин. Мураккаб вазиятдаги қаҳрамон образини намоён қилган Асал клип орқали намойиш этилиши мақсад қилинган асосий ғоя ва ҳолатни аниқ кўрсатиб бера олган. Клипда шунингдек, ёш истеъдод вакили Улуғбек Ҳолиқов ҳам иштирок этган.

Ягонадан ҳаётий ва таъсирчан клипни қарши олинг!

Ҳаётий сюжетдаги клип таронанинг таъсирчанлигини янада оширишга хизмат қилган. Видеода Ягона икки хил образда намоён бўлиб, стилист Лидия Андрэ мукаммали кўриниш ҳосил қилишда ўз ҳиссасини қўшган. Профессионал ижодкорларинг меҳнатини томоша қилинг ва баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol