ҳар бир рақс ҳаракатининг ўз маъноси бор

Сана: 14.01.2014 5051

Айни кунларда 2 ёшлик қизи Эъзозанинг тарбияси билан машғул бўлиб, шунингдек, институтда таҳсил олаётган Паризода ўз клипларини ҳам тайёрламоқда. 

“Ҳар  бир рақснинг ўз маъноси бўлади, ундаги ҳаракатлар гуёки сўзлайди”,- дейди таниқли раққоса Паризода. Гўзал ҳаракатлари билан одамларга  шодлик улашадиган ижодкор яқиндагина Американинг Нью Йорк, Техас штатларида, Исроилда, Истамбулдаги фестивалларда иштирок этиб қайтди. Навбатдаги сафар Ҳиндистон томонларга  режалаштирилган эди. Зеро, 1 дан 10 февралга қадар  у ерда катта фестиваль ўтказилиб, бутун дунёдан истеъдодли ижодкорлар ташриф буюради. “Фестиваллар ижодкорларга кўп  нарса ўргатади, чунки турли халқлар рақсини ўрганасиз, либосларини кўрасиз”, - дейди Паризода. У мазкур сафар орқали хинд рақсининг сир-асрорларидан воқиф бўлиб, Айшвария Рай  санъатини пухта ўрганман,  у каби рақс ижро этаман, анчагина билим юки билан қайтаман дея ният қилган эди. Бироқ юртимизда ўтказилаётган кетма-кет концерт дастурлари сабаб раққоса сафарини қолдирди. Ахир Шоҳжаҳон Жўраевнинг, Адхам Солиевларнинг концертларида иштирок этиши керак экан-да. Демак, севимли раққосамизни концертларда ҳам кўриб, дилимиз яйрайди.

 

Айни кунларда 2 ёшлик қизи Эъзозанинг тарбияси билан машғул бўлиб, шунингдек, институтда таҳсил олаётган Паризода ўз клипларини ҳам тайёрламоқда. Унда турли халқларнинг рақсларини, турли йўналишларни, хуллас, рақснинг бутун жозибасини томоша қилишингиз мумкин. Ҳали ном қўйилмаган клиплар жамланмаси ҳақидаги маълумотларни сайтимиз янгиликлари орқали билиб олишингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol