Жўшқин ижодкор Зиёда бу сафар ҳам яна ҳаммани рақсга чорлади

Сана: 02.12.2014 3320 қайноқ

Яқиндагина муҳташам ''Истиқлол'' санъат саройида бўлиб ўтган уч кунлик яккаҳон концерт дастуридан сўнг дам олишни ҳам режалаштирмаган Зиёда, тиним билмай яна ижод қилмоқда.

Бугун ''Ўзбегим таронаси'' радиосида Зиёданинг ''Ўйна-ўйна'' номли янги қўшиғи жаранг сочди. Айтиб ўтишимиз лозим, шўҳ ва рақсга чорловчи мазкур тарона ҳақиқатдан ҳам тингловчини кайфиятни кўтаради. 

Фурқат Бобожонов мусиқаси ва аранжировкаси билан яратилган тарона учун Бобур Умаров қаламига мансуб шеърдан фойдаланилган бўлиб,қўшиқ сўзлари мусиқа билан уйғунлашган.

Яна бир янгилик, айни дамда ҳушовоз ҳонанда Зиёда Боҳодир Низомов ғояси  билан яратилаётган Ватанимизни тараннум этувчи ''Ўзбекистон'' деб аталган янги қўшиқ устида ҳам ишламоқда. Яқин кунларда навбатдаги премьеранинг гувоҳи бўламиз, деган ниятдамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol