Мавзу жиҳатидан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган видеоклип

Сана: 30.10.2014 3173 қайноқ

“Ўзбегим” таронаси радиосида премьера қилинган ва “Дўст” деб номланган таронаси билан яна муҳлислар сонини ортирган хонанда Зоирбек бугун сайтимиз орқали мазкур қўшиққа ишланган видеоклипини томошабинлар эътиборига ҳавола этмоқчи.

 

Клипмейкер Дилмурод Агзамов томонидан сюжет тарзида суратга олинган мазкур клипда ёш ва иқтидорли актёрлар Амри ва Хусанлар бош ролларни ижро этиб, икки дўстнинг бир-бирига бўлган оқибати, муносабатлари, дўстнинг,  инсон хаётидаги ўрни қанчалик беқиёс эканлигини яққол очиб беришган. Умуман олганда мазкур тарона матн ҳамда мавзу жиҳатидан катта тарбиявий аҳамиятга эга. Сайтимиз орқали видеоклипни томоша қилинг ва баҳо беринг.

25 октябрь санасида бўлиб ўтган “Popcorn” тақдимот маросимида тақдирланган ёш истеъдоли ижодкор Зоирбекга ижодий парвозлар тилаб яна янги ижод маҳсулларини кутиб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol