Шоҳруҳхон концертидан батафсил фоторепортаж

Сана: 17.02.2014 6987

Концерт "Элим мани" таронаси билан бошланди.

Шоҳруҳхон концертига ташриф буюрган Тоҳир Содиқовни УСТОЗИМ дея алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Шоҳруҳхоннинг романтик тароналари ўзаро мутаносиб рақслар билан бойитилди.

Бу вақтда эса таниқли журналист Жамшид Хожиниёзов юлдузлардан концерт учун махсус интервью олиш билан банд бўлди...

"Ёр-Ёр" таронасига саҳналаштирилган чиқиш жуда гўзал тарзда намоён бўлди. 

Меҳмонлар - Камола Орипова, Манзура, Ёдгор Носиров ва Шерзод Бин.

Жаҳонгир Позилчонов билан куйланган дуэт Шоҳруҳхон ижодида янги йўналиш

Нилуфар Усмонова табассуми доимо ярашган. Шаҳзода Матчонова ҳам меҳмон сифатида ташриф буюрган

 

Бу рақс эса олқишларга сазовор бўлди

Жаҳонгир Позилжоновнинг имиджи ўзгача...

 

Онага бағишланган ўта таъсирли монологдан сўнг, Зебо Наврўзованинг уч нафар ўғиллари Шоҳруҳ, Шуҳрат ва Муҳаммадали воли дийдаларига атаб қўшиқ ижро этишди

Зебо Наврўзова фарзандлари билан фахрланса арзийди

Онага бағишланган тарона янграган вақтда қўшиқ сўзларидан кўпчилик таъсирланиб, кўзига ёш олди. Жумладан, Шоҳруҳхон ҳам. Бу кун Зебо Наврўзовага ташриф буюрган юзлаб оналар ҳавас қилган бўлсалар ажабмас...

 

Лола билан куйланган дуэтнинг ремикс варианти жаранг сочди. Меҳмонлар эса олқишлар билан қарши олишди.

Шоҳруҳхон шунчаки эмас, ич-ичдан юрагидан куйлади...

Муниса Ризаева билан куйланган дуэт ҳам оммалашишга улгурди десак тўғри бўлади. "Сен менга керагим" дуэти меҳмонларнинг эътирофига эришди. 

Қора костюм-шим Шоҳруҳхоннинг имиджига айланган

Нилуфар Усмонова билан яратилган дуэт ижро этилмади, бироқ...

Нилуфар Усмоновани меҳмонлар орасидан саҳнага олиб чиқиб, бирга рақсга тушишга таклиф қилди. Қувноқ Нилуфар Усмонова бу вазифани аъло даражада уддалади. 

 

Шаҳзода саҳнага чиқиши билан қарсаклару олқишлар тинмади. 

"Шошма" дуэти концертга янада файз бағишлади. Деярли барча бирга куйлади.

Концерт сўнгида куйланган "Янги қўшиғим", "Қарамаса қарамасин" каби тароналар юлдузларни ҳам рақсга тушишга мажбур қилди. 

 

Злотников рақс мактаби раққослари барча чиқишларни чиройли тарзда етказилиши учун хизматини аямади...

Навбатдаги концерт дастурини аъло тарзда тақдим этган Шоҳруҳхонни табриклаймиз ва ажойиб дастур учун миннатдорчилик билдирамиз!

 

Фотосуратлар муаллифи www.popcorn.uz сайти ва "POPCORN" журнали фотографи Камолиддин Заитов

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol