“Ўзбегим Таронаси” радиоси ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашда давом этади

Сана: 15.10.2014 3538 қайноқ

Шоу-бизнес оламига энди кириб келаётган ёш ва истеъдодли хонанда Жайрона бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали ўзининг илк ижодий ишини тақдим этди. 

Жайрона томонидан куйланган қўшиқ “Ҳаёт” дея номланади. Кўпчиликнинг севимли ижодкорлари Сарвар ва Комилнинг продюсерлик лойиҳаси ҳисобланган Жайрона ўз ижодини “БеноМедиа” студиясида бошлади. “Ҳаёт” таронасининг сўзи Комил Фозиловга тегишли бўлса, мусиқаси ва аранжировка муаллифи Сарвар Азимовдир. 

Тарона премьераси учун “Ўзбегим Таронаси” радиосига хонанда Жайронанинг ўзи ҳам шахсан ташриф буюрди. Янги тарона ва ўзининг ижодий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар интервью вақтида тингловчиларга етказилди. Айтиш керакки, қўшиқ илк марта жаранг сочгач, тингловчилар томонидан илиқ фикрлар билдирилди. Мазмундор матн ва мусиқа уйғунлиги алоҳида эътироф этилди. Жайронанинг ўзи ҳам премьерадан сўнг, бу қўшиқ яралишига ўз ҳиссасини қўшган Сарвар ва Комилга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. 

Бугун сайтимиз орқали Жайронанинг “Ҳаёт” таронасига ишланган видеоклипини ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Мазкур клип ҳам “БеноМедиа” студияси ижодкори - оператор Беҳзод Пўлатов томонидан тасвирга олинган. Сюжет йўналишида тайёрланган видео тарона мазмундорлигини янада оширишга хизмат қилган. Клипни томоша қилиб, унга ўзингиз муносиб баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol