Премьера бўлишидан аввал интернет тармоқларида пайдо бўлган тарона

Сана: 14.10.2014 3259 қайноқ

Ижод қилишдан тиниб тинчимас истеъдодли хонанда Жасур Гаипов бугун Ўзбегим таронаси радиосининг премьера лойихасида ўзининг навбатдаги “Не бўлди” деб номланган шўх оҳангларга бой, рақсбоб қўшиғини кенг оммага тақдим этиши керак эди.

Аммо, мазкур тарона премьера бўлишидан аввал хонанданинг ўзи билмаган ҳолда бошқа интернет тармоқларида пайдо бўлган ва бир неча тингловчилар ўз фикирларини ҳам билдиришга улгуришган. Ижодий гурух аъзолари ҳам бундай вазиятга ҳайрон бўлишмоқда. Қандай қилиб ва ким тарафлама қўйилган?... буни вақт кўрсатади албатта...

Лекин нима бўлишидан қатъий назар қўшиқ айтилган вақда эфирга чиқди ва муҳлислар томонидан жуда яхши, ижобий фикрлар билдирилди. Аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли бўлган мазкур таронага видеоклип тасвирга олиниши ҳам режалаштирилмоқда. Айни кунларда Жасур Гаиповнинг ижодий гурух аъзолари клип учун бир нечта ғоялар ёзиб бош қотиришмоқда. Сайтимизни кузатиб боринг ижодкор томонидан янгиликлар бўлса биринчилардан бўлиб етказамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol