Жамшид Абдуазимов ижодидаги янги тарона премьераси

Сана: 13.10.2014 3308 қайноқ

Танаффусдан сўнг айни вақтда яна ижод оламига шўнғиб кетган Жамшид Абдуазимов янги қўшиқларини кетма-кет тақдим этиб келмоқда. 

Бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали хонанданинг "Керак эмас" номли таронаси илк бора тингловчилар учун тақдим этилди. Ўзига хос йўналишда яратилган қўшиқ Жамшид Абдуазимов мухлисларига муносиб туҳфа бўлди. 

Айни вақтдаги куз мавсумига монанд тарона матни Алишер Таир қаламига мансуб. Аранжировка эса Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган. 

Тарона янграб бўлгач, тингловчилар радиога қўнғироқ қилиб ўзларининг холис баҳоларини беришди. Айтиш керак, Жамшид Абдуазимов қўшиқларини мухлислар соғинишган. Буни уларнинг ўзлари ҳам таъкидлаб ўтишди. "Керак эмас" номли қўшиқ мусиқа ва матн уйғунлиги айниқса, тингловчиларга маъқул келганлигини улар томонидан билдирилган фикрлар тасдиқлайди. Мухлислар севимли хонандаларидан шўх қўшиқлар ҳам кутиб қолишларини қўшимча қилишди. 

Сайтимиз орқали Жамшид Абдуазимов ижросидаги янги "Керак эмас" таронасини тинглаб, ўз фикрингизни қолдиришни ҳам унутманг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol