Дўстга маслаҳат сифатида яратилган тарона учун видеоклип Сардор Мамадалиевдан

Сана: 14.10.2014 3927

Истеъдодли хонанда Сардор Мамадалиев ижодидан жой олган “Дўстим” номли янги тарона учун яратилган видеоклип сайтимиз орқали премьера қилинмоқда.

“9999” студияси томонидан режиссёрлар Хуршидбек ҳамда Нодирбек Собировлар бошчилигида суратга олинган мазкур клип сюжет жанрида бўлиб, унда бир қатор таниқли актёрлар, яъни Убайдулла Омон, Бекзод Муҳаммадкаримов, Шоҳида Исмоилова, Умид Искандаровлар иштрок этишган.

 

Мазкур қўшиқ шоира Фарида Афрўз қаламига мансуб ибратли ва мулоҳазага бой шеър асосида яратилган бўлиб, унга Сардор Мамадалиевнинг ўзи куй басталаган. 

 

Ота-онанинг қадрига етиш, эъзозлаш ва уларга доим ҳурматда бўлиш зарурлиги ҳақида,  дўстга маслаҳат сифатида яратилган тарона ва унга ишланган клип тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги билан ҳам эътиборга лойиқ. 

 

15-16 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган Сардор Мамадалиев репитиция жараёнларидан ортиб, далада пахта теримида меҳнат қилаётган ҳамюртларимизни хам ҳушнуд этишга улгурмоқда. Хонанда Сирдарёнинг бир неча туманларида пахтакорлар билан кўришиб, концерт дастурлари билан иштрок этиб қайтди. 

     

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol