Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шухрат Қаюмовнинг мухлислар учун концерт олди тухфаси

Сана: 14.10.2014 1758

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов шу йилнинг 6-7-8 декабрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида "Табибим" деб номланган навбатдаги концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда. Концертда барча қўшиқлар аввалги концертлардаги каби тўлиқ жонли ижро этилади.

Санъаткор яккахон концерт дастури олдидан эса тингловчилари  кўнглини шод айлаб мумтоз қўшиқлардан ташкил топган "Қирқ мумтоз тарона" номли мусиқий альбомини тайёрламоқда. Тез кунларда миллий наволардан ташкил топган альбом тақдимоти бўлиб ўтади.

Хозирда хонанда ўн ёшли шогирди Шерзодбек  ва истеъдодли ёш хонанда Гуласал Абдуллаева билан биргаликда «Она табиат» деб номланган трио таронани ёзиб тугатишди.  Доимий бўлган севги-муҳаббат, ота-она ва бошқа мавзулардан чекинган ҳолда табиат ҳақидаги қўшиқ ноанъанавий тарзда яратилган. Трионинг матн муаллифи Тоҳир Нуриллаев, мусиқасини эса Шуҳрат Қаюмовнинг ўзи басталаган.

Мазкур қўшиқ тез кунларда «Ўзбегим таронаси» радиосида премьера этилади ва бу ҳақда сайтимиз орқали хабардор бўласиз.    

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol