Латофатли Лоладан янги тарона премьераси

Сана: 10.10.2014 3511 қайноқ

Сайтимиз орқали октябрь ойида премьераси бўлиб ўтиши режалаштирган “Фарҳод ва Ширин” кинофильми ҳақида бир неча бор хабар берганмиз. Фильмда латофатли Лола ҳамда истеъдодли актёр ва эндиликда хонандаликда ҳам ўзини намоён этаётган Умид Искандаров ажойиб жуфтлик яратишган.

“Art creator” cтудияси томонидан яратилган мазкур фильм учун латофатли Лола махсус саундтрек ижро этди. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида Лола ижросидаги “Фарҳод ва Ширин” таронаси илк бор тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Тарона радиотингловчилар томонидан жуда яхши кутиб олинди ва севимли хонандаси учун самимий фикрлар ва муваффақиятлар тилаган мухлислар смслар юбориб, қўнғироқ қилишди.

Соф муҳаббат ва илоҳий севгини тараннум этувчи саундтрекни Сарвар ва Комил биргаликда яратишган. Аввал ҳам бу истеъдодли ижодкорлар томонидан бир неча кинофильмларга яратилган саундтреклар хит даражасига кўтарилганини ҳисобга олсак, Лола ижросидаги тарона ҳам мухлислар қалбидан жой олиши аниқ.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol