Лоланинг концертидан нималар кутяпсиз?

Сана: 02.01.2014 2715 қайноқ

“Лоланинг бу галги концерт дастури ўзгача бўлади”, деган гаплар қанчалар ҳақиқатга яқин эканини билиш мақсадида тингловчилар учун маълумот тўпладик.

“Кел” номли концерт дастури қандай кечади? Бу саволга умумий жавоб беришимиз мумкин эди, агарда тадбирга боғлиқ энг асосий, ёрқин янгиликлардан бехабар бўлганимизда. Аввало тайёргарлик авжида эканини ва ёрқин томошага сценарий тайёрлигини маълум қиламиз. Эҳтимол концерт иштирокчилари қандай либосда бўлишини билан қизиқаётгандирсиз? Марҳамат сценарий ҳамда либослар эскизини ўз кўзларингиз билан томша қилинг!

Эътибор берган бўлсангиз, сценарийнинг илк саҳифасинигина кўриб турибсиз. сайтимизни кузатиб борсангиз эскизларнинг батафсил суратларини ҳам тақдим этамиз. 

 

Шунингдек, концерт учун таклифномалар ҳам тайёр! Popcorn.uz сайти биринчи бўлиб таклифномани қўлга киритди. Бундан бошимиз кўкка етди! 


Қадрли тингловчилар сайтимиз орқали яна бир сирни ошкор этишни истадик. Саҳнага неча метрлик экран ўрнатилади. 50, 100, 150 метрлик деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. Нақ 218 метрлик экрандан фойдаланилар экан. Тасаввур этяпсизми?! Концерт дастури ўзгача, ажойиб, ёрқин томошалар билан ўтиши шубҳасиз! Сайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсангиз, эксклюзив маълумотлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol