Тошкентда ёғган ёмғир ҳақида қўшиқ

Сана: 09.10.2014 2223

16-17-18 октябрь кунлари "Истиқлол" санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини намойиш этишни режалаштирган Улуғбек Раҳматуллаев ҳар куни репитиция жараёнлари билан банд. Концертда жонли ижрода ҳам қўшиқ ижро этишини маълум қилган хонанда бунга қаттиқ тайёргарлик кўрмоқда. 

Бугун "Ўзбегим таронаси" радиосида Улуғбекнинг "Тошкентда бугун ёғар ёмғир" номли таронаси премьера этилди. Мазкур қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Алишер Тайр бўлиб, аранжировкани Жасур Бадалбоев амалга оширган. 

"Тошкентда бугун ёғар ёмғир" таронаси  FM 101.0 тўлқини орқали жаранг сочиши биланоқ, радио смс марказига тингловчилар томонидан смслар қабул қилина бошланди. Деярли барча мухлисларга манзур бўлган тарона ҳақида фақат илиқ фикрлар билдирилди.

Бу қўшиқ учун клипмейкер-режиссёр Санжар Маткаримов бошчилигида клип суратга олинган бўлиб, уни тез орада сайтимиз орқали томоша қилишга мушарраф бўласиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol