Шаҳзода халқаро миқёсдаги лойиҳага қўл урди

Сана: 07.10.2014 5896 қайноқ

Эстрадамизнинг мафтункор ва самимий ижодкори – Шаҳзода яқиндагина Грузиядан Тошкентга қайтиб келди. Мухлислари учун кутилмаган ва ёқимли туҳфа бўлиши кутилаётган янгилик ҳақида батафсил маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Бугунги кунда шоу-бизнесда дуэт тароналар сон-саноқсиз. Шаҳзода яратаётган тарона эса дуэт эмас, балки трио қўшиқ. Энг асосийси ижрочилар жаҳоннинг таниқли юлдузлари. 

Асли руминиялик бўлган машҳур шоир, бастакор ва продюсер Dr.Costi ҳамда австралиялик хонанда, мусиқачи, продюсер Faydee Шаҳзода билан биргаликда янги таронани куйлашди. Улар томонидан яратилган янги ижод намунаси “Ҳабиби” дея номланади. 

Шаҳзоданинг асл мухлислари Dr.Costi ҳақида етарлича маълумотларга эгалар. Айнан ушбу маҳоратли ижодкор билан биргаликда куйланган “Мой золотой” дуэт таронаси хит даражасига кўтарилиб, нафақат мамлакатимизда, балки Россия хит-парадларида ҳам юқори ўринларни забт этишга муваффақ бўлган. Шу ўринда шуни эслатиб ўтиш лозимки, Dr.Costi 2013-йилда халқаро Grammy мукофотига номзод бўлган. 

Австралиялик ижодкор Faydee ҳам минглаб мухлисларга эга бўлишга улгурган таниқли хонанда ва мусиқачилардан бири бўлиб, унинг “Say My Name” номли таронаси кўплаб давлатларда энг хит тароналардан бирига айланган. 

Ўзбек шоу-бизнеси вакиласи Шаҳзоданинг ижодини эса барчамиз яхши биламиз. Демак, уч нафар профессионал ижодкорлар томонидан яратилган “Ҳабиби” қўшиғи ҳам омадли чиқишига шубҳа йўқ, десак муболаға бўлмайди. 

Шаҳзода халқаро миқёсдаги лойиҳага қўл урди

Мазкур тарона учун видеоклип ҳам суратга олинди. Тасвирга олиш ишлари Грузияда олиб борилди. Тез кунларда тайёр бўлиши кутилаётган видеоклипнинг премьерасини эксклюзив равишда сайтимиз орқали қарши оласиз. Видеоклип ҳақидаги энг аниқ маълумотларни ҳам тез кунларда фақат сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин. 

Қўшиқ эртага, яъни 8-октябрь соат 18:20 да “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера сифатида тақдим этилади. Ўтказиб юборманг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol