''Туйлар муборак'' Шахзод Шох ижросида

Сана: 07.10.2014 3137 қайноқ

Санъат осмонида юлдузлар қанчалар тез порласа, шу қадар тез сўниши ҳеч гап эмас. Аста-секин, қадам ба қадам зинапоялардан кўтарилса пойдевори мустаҳкам бўлади, дейишади. Ана шу ўгитларга амал қилаётган ёш хонандалардан бири Шахзод Шох яратган қўшиқларини ўз мухлисларига тақдим этишга жиддий ёндашмоқда.

''Ўзбегим таронаси'' радиосида хонанданинг навбатдаги ''Туйлар муборак'' номли янги қўшиғи илк бор жаранг сочди. Қўшиқнинг мусиқаси ва аранжировкаси Жамшид Ғаффаров, матни эса Фарруҳ Ҳамраев қаламига мансубдир. Висол оқшомларида икки ёшни қутлаб, чиройли тилаклар изхор этиш учун махсус тайёрланган бу қўшиқ тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. 

Яна бир янгилик, Шахзод Шох шу кунларда яна бир янги қўшиқ устида ишлаётганини билдирди. Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси асосида яратилаётган таронанинг номи ''Жоду'' деб номланади. Хазиломуз тарзда ижро этилган бу тарона учун ажойиб клип ҳам суратга олиш режалаштирилган. Оз фурсатларда сайтимиз орқали видеоклип премьерасини биринчилардан бўлиб томоша қиласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol