Алишер Рузметов ва Дилсўз пахтазорда хизмат килаётган мехнаткашлар билан бирга

Сана: 06.10.2014 3334

Бугун республикамиз пахтазорларида иш қизғин кетмоқда. Қишлоқлар аҳолисининг фикри-ёди пахта билан, уни ёғин-сочин кунларга қолдирмай, тез ва сифатли териб олишда. 

Санъаткорларимиз мехнат майдони, пахтазорда хизмат килаётган мехнаткашларни ўзларининг концерт дастурлари билан хушнуд айлаб пахтазорларга ташриф буюрмоқдалар. Жумладан, хушовоз хонанда Алишер Рузметов куни кеча Тошкент вилоятининг Чиноз ҳамда Бекобод туманларида ўз мухлисларини кўнглини шод айлади. Пахта теримида тер тўкиб мехнат қилаётган ҳалқимиз учун маданий хордик олишлари ва дилга хуш ёкувчи қўшиқлардан баҳраманд бўлишлари хурсандчилик бағишлайди.

 

Яна бир ўз касбининг фидоий, гўзал овоз соҳибаси Дилсўз энди Навоий вилоятида. Пахтакор, теримчиларнинг кечки дам олишлари учун ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Машаққатли меҳнатлар эвазига етиштирилган пахтамиз айни дамда чаққон теримчилар қўлида экан албатта улар учун муносиб хордиқ керак. Мана шундай тадбирлар, мароқли учрашувлар барча теримчиларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol