Серқирра ижодкор Азиз Раметовдан янги тарона

Сана: 03.10.2014 3091 қайноқ

Хонанда, актёр ва серқирра ижодкор Азиз Раметов бир мунча вақт шоу-бизнес оламида кўзга кўринмади. Энди эса у бирин-кетин янгиликлар билан ижодга қайтаётгани мухлислари учун қувонарлидир.Ижодкор ўзининг «Маломатлар» номли янги таронасини «Ўзбегим таронаси» радиоси орқали премьера этиш ниятида эканлигини сизга маълум қилгандик.

3 октябрь куни премьера дастурида хонанда янги  қўшиғини армуғон этди. Мусиқаси ҳамда аранжировкаси Ботир Алиевга тегишли мазкур таронани муҳлислар яхши кутиб олишди ва Азиз Раметовни ҳақиқий ижодкор, яхши хонанда, профессионал актёр сифатида ҳурмат қилишларини айтиб ўтдилар.

Ҳабарингиз бор кенг қамровли бу ижодкор бугунги кунда режиссёрлик фаолиятини ҳам бошлаб юборган. Тез кунларда Азиз Раметовнинг ўзи режиссёрлик қилган “Маломатлар” қўшиғига ишланган видеоклип премьерасидан ҳам бараманд бўласиз. Бизни кузатиб боринг.

 

  

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol