Концертнинг номи ''Қалбим навоси'' деб номланган нима учун? Муниса Ризаева билан сухбат

Сана: 03.10.2014 5121 қайноқ

Ўзбек эстрадасининг мега юлдузи хонанда Муниса Ризаева ваъда этилганидек ўзининг яккахон концерт дастури олдидан Ўзбегим таронаси радиосига муҳлислари ва тингловчилари билан бўладиган очиқ-ойдин сухбатга шай бўлиб келди. Суҳбатни Дилмурод Ғуломов олиб борди ва интервьюни нафақат юртимизда, балки дунёнинг турли бурчакларида онлайн тизимида тинглашаётганини айтиб ўтди.

Дилмурод Ғуломов:

- Мен бир неча йиллар аввал ''Нега-нега'' таронангизни эфирга узатардим. Бу қўшиқ хит бўлди, лекин бирдан оммавий ахборот воситалари сизни чет элга кетди, деган хабар тарқатди. Ўқиш юзасидан кетгандингизми ёки бошқа сабаблар... шулардан бошлаймиз.

Муниса Ризаева:

- Очиғини айтсам, профессионал ижодга 2010 йилда кириб келган бўлсам, аслида олти ёшимдан қўшиқ куйлашни бошлаганман. 2004 йили ''Тарона'' тақдимотида иштрок этганмиз, қолаверса, ''Умид юлдузлари'' фестивалида ҳам қатнашганман. Кичкиналигимда эса ''Сезам'' гурухи иштрокчиси эдим. Малика Ахмедова рахбарлигидаги рақс гурухига хам қатнашганман.

Дилмурод Ғуломов:

- 2010-2011йиллардан ижодингиз муҳим старт олди. Кетма-кет хитлар, ''Айрилма ёр'', ''Кўзларим яна'', ''Енгилмас севги'' каби тароналарингиз хит булди ва хаммаёкда сизни қўшиқларингиз янграй бошлади.

Муниса Ризаева:

- Биласизми, илк тароналарим 2010-йил чиқган бўлса-да, Муниса Ризаева бўлиб танилишим ''Айрилма ёр'' қўшиғимдан кейин бўлди. Шу қўшиғим чиқиши билан бир ҳафтадан кейин сиз айтгандек, кўчаларда, бозорларда, телефонларда ва машиналарда эшитиб хурсанд булдим. Яратганга шукр, ўзимни ниятимга эришдим.

Дилмурод Ғуломов:

- Сизга мухлислардан саволлар келган, аксарияти яккахон концерт дастурида нималар бўлади, деган мавзуда.

- Хозирги вақтда кўп нарсалар сир сақланмокда. 

- Студияга кириб келар чоғингиз раққослардан бирининг кўли сингани хакида эшитдим. Демак, қандайдир кутилмаган ва ҳаттоки ҳаёлга ҳам келмаган нарсалар бўлади.

Муниса Ризаева:

 - Бир сирни очаман, концерт театрлаштирилган сахна куринишларидан иборат бўлади. Мен фильмларда хам роллар ижро этганман ва концертда нафакат хонанда, балки актрисалик қобилиятимни ҳам намоён этмоқчиман. 

Дилмурод Ғуломов:

- Концертнинг номи ''Қалбим навоси'' деб номланган нима учун?

Муниса Ризаева:

- Чунки қўшиқларим менинг қалбимдан чиқган ҳислар. Юрагимда жўш урган туйғулар қўшиқларимда акс этади. Концертимга ташриф буюрган муҳлисларим мени қалбимни сезишса мен ҳурсанд бўламан. Шунинг учун ҳам концерт дастурим номи ''Қалбим навоси'' деб номланади.

Дилмурод Ғуломов:

- Профессионаллардан урганиш керак, дейишади. Сиз қайси хамкасбингиздан ўрганишингиз мумкин. Дейлик, жахон юлдузларидан булиши мумкин...

Муниса Ризаева:

- Аслида хаётда хар бир инсондан нимадир ўрганса бўлади. Профессионал қилолмаган нарсани оддий инсон бажариши мумкин. Ҳаётнинг ўзи катта мактаб.

Дилмурод Ғуломов:

- Муниса Ризаева сизни музлисларингиз орасида севги изхор килиб, уйланаман, дегани булганми?

Муниса Ризаева:

- Бундай таклиф бугунги кунда жудаям куп учрамокда.

Дилмурол Ғуломов:

- Хонандани гарорари нималарни ҳисобга олган ҳолда белгиланади? Менимча бу жуда қизиқ саволлардан бири.

 Муниса Ризаева:

- Ганорар асосан қўшиқлар ва клипларга сарфланадиган ҳаражатларга ишлатилади. Қолаверса созандаларим ва ёрдамчиларим бор, уларга тақсимланади. Ҳалкимиз тўй қиламан, деб ойлаб эмас, йиллаб маблағ йиғади, шунинг учун катта ганорар сурамаймиз ва таклиф этганларни имкон қадар кўнглини қолдирмасликка ҳаракат киламиз. Имконим чекланган деганларга албатта бажонидил тушунган ҳолда тўйларида иштрок этиб берамиз.

Ижодий сухбат давомида тингловчилардан қўнғгироқлар қабул қилинди.

Муҳлислардан бири йўллаган савол:

- Ўз исмини ўзгартирган хонандаларга муносабатингиз.

- Тўғри баъзи хонандалар псивдоним билан сахнага чиқишади. Ўйлайманки, бу жудаям зўр. Мен хам ўзимга шундай псивдоним танламоқчи бўлганман. Аммо, бошида Муниса Ризаева бўлиб чиққаним учун ўзгартирмай қолдирдим.

 

Тингловчилар чин дилдан самимий тилакларини билдириб, севимли хонандасига омадлар тилашди. 

- Концертдан бир кун олдин барча мухлисларингизни каршингизга йиғишса нима деган булардингиз?

- Қўллаб-қувватлашгани ва уларни ишончи учун катта рахмат, дейман.

Мен ўзимни юлдуз деб билмайман, мен ўзимни мусиқани севувчи инсон деб биламан,- деди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol