Тез кунда Илҳом Фармоновдан “Қизил шапкача”

Сана: 03.10.2014 1276

Асосан миллий эстрада йўналишида ижод қилувчи хушовоз хонанда Илҳом Фармонов репертуарига ранг-баранглик киритиш ниятида бироз енгил,  қувноқ кайфиятдаги қўшиқлар ҳам куйлаганди. Аммо, хонанданинг ижросида бир тарона борки, унинг номи ҳам ажойиб “Қизил шапкача”.

 

Бу қўшиқни ижодкор жиддийликдан бироз чекиниб, ҳазиломуз тарзда яратган, десак ҳам бўлади. “Қизил шапкача”ни мухлислар илк бор хонанданинг шу йилги катта яккахон концерт дастурида тинглашга мушарраф бўлишган.

Илҳом Фармонов:

Бу қўшиқни илк бор ижро этганимда жуда яхши кутиб олишган. Тўғри, бироз ҳазилга йўйилган қўшиқ, лекин доим ҳам жиддий қўшиқлар билан чиқиш қилаверсак томошабинни зериктириб қўйишимиз мумкин. Бу таронани тинглаган мухлисларим унга клип яратишимни сўрашди ва биз бу таклифни инобатга олдик. 

“Қизил шапкача” қўшиғининг сўзи ва мусиқаси Фазлиддин Раҳмонов бўлиб, аранжировкани Бахтиёр Қурбонов бажарган. 

Клипни эса Санжар Маткаримов, Мансур Васати ва Нозим Жумаев ҳамкорликда тасвирга олишмоқда. Тез кунда тайёр клипни сайтимиз орқали томоша қиласиз. Ҳозирча тасвирга олиш жараёнларидан фото лавҳалар.  

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol