Тоҳир Усмоновдан узоқ кутилган видеоклип премьераси

Сана: 02.10.2014 3000 қайноқ

Яқиндагина «Ўзбегим таронаси» радиоси орқали ўзининг «Жаноней» номли таронасини премьера қилган Тоҳир Усмонов бугун мазкур қўшиққа ишланган клипни мухлислари эътиборига ҳавола этиш ниятида.Асосан рақсбоп тароналари билан мухлислари меҳрини қозонган Тоҳир Усмонов ижодида доим янгилик яратишга интилади.  

 

Аввал хабар берганимиздек, клип сюжет жанрида суратга олинган ва унга Сарвар Исаев режиссёрлик қилган, оператор эса Иззатилла Лутфуллаев. 

Шўҳ ва кайфиятни кўтарувчи бу тарона шаҳримизнинг гўзал кўчаларида суратга оланган бўлиб, унда бир гуруҳ актёрлар жамоаси иштрок этган.

 

Энг эътиборга лойиқ жиҳати эса клип бошланишидан то сўнггига қадар кадр узилмаган ҳолда тасвирга олинган. Қизиқарли кўринишлар ва ранг-баранг образлар диққатни тортади ва уни табассум билан томоша қилиб баҳра оласиз.Марҳамат клипни томоша қилинг ва унга холисона баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol