Жасур Ғоиповдан “Бу ёмғирмас” CD альбоми

Сана: 01.10.2014 2922 қайноқ

Истеъдодли хонанда, ўзининг ёрқин ижоди билан муҳлисларга эга бўлаётган Жасур Ғоиповнинг “Бу ёмғирмас” CD альбоми энди сотувда.

Шаҳримиз бўйлаб жойлашган  Discovery дўконларида сиз ушбу мусиқий альбомни лицензияланган дискларда ҳарид қилсангиз, Жасур Ғоиповдан маҳсус совғага ҳам эга бўласиз.

Муҳлислар эътиборига тақдим этилган ушбу альбомда ўзбек, рус ва инглиз тилида куйланган, жами 16 та қўшиқ киритилган. Ундан ташқари, CD диск ичида хонанданинг бир нечта фотосуратлари ҳам ўрин эгаллаган.

Ҳуллас “Бу ёмғирмас” альбомини тингланг ва ўзингиз баҳо беринг. Ижодкор эса аллақачон навбатдаги альбом устида ишларни бошлаб юборган. Ҳозирча, муҳлислар эътиборига кейинги альбомдан “Яна бир бор” деб номланган қўшиқ ва видеоклип тақдим этилди.

Тез кунларда эса “Не бўлди” деб номланган қўшиқ премьераси бўлиб ўтиши ҳақида ҳабар тарқалди. Бу рост ёки миш-миш... албатта вақт кўрсатади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol