“Истиқлол" санъат саройини ўз қўшиқлари билан ларзага келтирган Валерий Меладзе “20 историй о любви” концерт дастури билан

Сана: 27.09.2014 1597 қайноқ

Икки кунлик концерт дстури билан Тошкентга ташриф буюрган рус эстрадасининг энг ёрқин хонандаси Валерий Меладзе барча ўзбекистонлик муҳлисларини “Истиқлол" санъат саройида жамлади.

Дастурнинг иккинчи куни ҳам зал томошабинлар, муҳлислар билан лиқ тўла. Ташриф буюрган ўзбек, рус, грузин, азарбажонлар-у ва хаттоки корейс миллати вакиллари ҳаяжон билан ўтиришарди. Ҳали сахна пардалари кўтарилмаган, севимли хонандасини тезроқ кўришга ошиққанлар қарсаклар билан уни саҳнага чорлашди.

Давомли олқишлар оғушида саҳнада Валерий Меладзе пайдо бўлди. Микрафонни тутиб “Ассалому алайкум!” деган заҳоти бутун зал кучли қарсаклар билан тўлди. Дастур аввалидаёқ Меладзе тартиб қодалардан чекинган ҳолда муҳлислар талабига биноан қўшиқларни куйлашини айтиб ўтди. Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз-ки, созандалар ҳақиқий профессионал ижодкорлар экани яққол кўриниб турарди. Айниқса басгитаристнинг маҳоратига тан бермасликнинг иложи йуқ.

“Кеча концерт дастуримиз жуда мароқли ўтганди, бундан зўр бўлмаса керак-деган эдим. Аммо, кўриб турибман-ки, бугун кечагиданҳам аъло даражада ўтмоқда”-деди Валерий Меладзе.

 

 

Хонанда, ҳар қўшиғидан сўнг муҳлисларга қайта-қайта миннатдорчилик билдираркан, залга мурожаат этиб қайси қўшиғини ижро этишини томошабинлардан сўраб борди. Бир тарафдан “Красиво” деган овозлар келса, нариги тарафдан “Небеса” деб сўрашарди. Ҳар бир қўшиқнинг видеоклипи саҳнада жойлашган катта мониторда намойиш этилиб борилди. Ҳонанданинг муҳлислари эса у билан бирга куйлашди. Бундан ўз қувончини ва ҳаяжонини яширмаган Валерий Меладзе муҳлисларнинг ҳурматига жавобан эгилган ҳолда таъзим қиларди. Айниқса қўшиқлар орасида “Спа-си-бо!” деб ўз услубига ҳос қийқирганида бутун зал ларзага келди.

Концертга ташриф буюрган барча аёлларга саҳнада хизмат қилаётган созанда эркаклар номидан совға сифатида қабул қилинг дея “Как ты красиво” қўшиғини армуғон этди. Концерт дастури давом этаркан Меладзе саҳнага кутилмаганда бир йигитни таклиф қилди. Хонанда барчанинг диққат эътиборини тортган йигитни кўрсатиб: “Бу йигит бизнинг директоримизга интернет почта орқали хат йўллаган ва ўз илтимосини баён этган”- деб таништирди. Йигит микрофон орқали саҳнага залда ўтирган севган қизини чорлади. Қарсаклар остида саҳнага кўтарилган қиз кутилмаган таклифдан бироз довдираб қолди, аммо жудаям бахтиёр эди. “Мана шу саҳнада севимли хонандамиз Валерий Меладзе гувоҳлигида менга турмушга чиқишингни сўрайман” деб, йигит қизга узук  совға қилди. Буни кузатиб турган хонанда “Шу қадар гувоҳларингиз куп-ки, заксга боришнинг ҳожати ҳам йўқ” дея уларга бахт саодат тилади.

 

Қўшиқлар бир-бирига уланиб мухлислар жонли ижродан баҳра оларкан, хонанданинг ижроси юракларни тўлқинлантириб юборди. Дастур давомида Валерий Меладзе ўзининг кўп йиллик ижодий жамоаси билан бирин-кетин таништириб чиқди ва: “Айтиб ўтишим керак, басгитаристимиз Тошкентда вояга етган. Биз Тошкент шаҳрини бундан 20 йил илгари у бизга бу шаҳар ҳақида сўзлаб берганидаёқ севганмиз. Бир неча бор ўзимиз ҳам ташриф буюрганимиздан сўнг ўзбек ҳалқининг самимий, меҳр-оқибатли ва мехмондўстлигига амин бўлганмиз” деди. Маҳоратли ва профессионал созандалар гуруҳи аъзоларининг ҳар бирига таъриф бериб таништирди ва сўнгида “Менинг барча қўшиқларимнинг муаллифи, севимли устоз, истеъдодли инсон, менинг қадирдон акам Константин Меладзедан ҳам қарсакларингизни аяманг”, дея мониторда акс этган акасига юзланди.

Хонанда бир қатор севимли тароналари ижросидан сўнг концерт якунига етиб борар экан, юқори даражадаги ҳурмат ва эҳтиром учун яна бир бор ўз миннатдорчилигини билдириб, қисқа фурсатларда яна Тошкентга келиш ниятида эканлигини айтиб ҳайрлашди. 

Ҳаяжонлар, ҳайқириқлар, олқишлар ва албатта севимли ижодкорга бўлган меҳр ва муҳаббатга тўла концерт мухлислар хотирасида ҳали кўп йиллар сақланиб қолишига ишончимиз комил.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol