Олдинига “Маликам энди қара” бўлса” энди “Жамилаҳоним ёмонлар”миш...

Сана: 27.09.2014 3767 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ҳалқнинг севимли ижодкори Сардор Раҳимхон ўз муҳлислари учун янги ижод маҳсулларини тақдим этишдан чарчамаяпти.

Ижодкорнинг, яқиндагина катта-ю кичикнинг оғзига тушган “Маликам энди қара” қўшиғини муҳлислар зўр олқишлар билан кутиб олишди.

Энди эса хонанда яна бир шўх, сурхонча йўналишда қўшиқ куйлади. Айтиб ўтиш жоиз бу йўналишда Сардор биринчи марта куйлаши ва ижодидаги катта янгиликдир. Учқун Шарипов мусиқаси ва аранжировкаси, Ахад Қаюм сўзи билан куйланган “Жамилаҳоним ёмонлар” қўшиғига маҳоратли клипмейкер Рустам Муродов томонидан видеоклип ҳам суратга олинди.

 

Клипда жуда кўп эстрада юлдузлари иштирок этишган. Жумладан, Жахонгир Позилжонов, Манзура, Достон Убайдуллаев, Умид Искандаров ва бошқалар.

Ҳуллас сайтимизни кузатиб боринг тез кунларда Сардор Раҳимхон ижросидаги янги хазиломуз “Жамилаҳоним ёмонлар” таронасини ва унга ишланган видеоклипни биринчилардан бўлиб эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol