Лола кучли актриса бўлгани учунми Умид Искандаров бироз ҳаяжонга тушди…“Фарҳод ва Ширин” кинофильмида

Сана: 26.09.2014 7017

“Art creator” cтудияси томонидан янги “Фарҳод ва Ширин” кинофильми суратга олинаётгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. 

Ҳозирда фильмнинг овозлаштириш ишлари ниҳоясига етиб қолди. Октябрь ойида премьераси бўлиб ўтиши режалаштирган мазкур фильмда латофатли Лола ҳамда истеъдодли актёр Умид Искандаров ажойиб жуфтлик яратишган. 

Фильм режиссёри:

- Сценарий тайёр бўлиши билан бош қаҳрамонларни излаш ҳаракатига тушдик. Қаҳрамонларимиз ўз фикрига эга, дунёқараши кенг, етук шахс сифатида шаклланган замонавий йигит билан қиз. Уларнинг танишуви конфликтдан, яъни ноҳуш келишмовчиликдан бошланади ва улар орасида муҳаббат пайдо бўлади. Актёрлар танлаш учун бир нечта синовлар ўтказдик, бироқ биз истаган қиёфалар топилмади. Оҳири бир тўхтамга келиб, Лола ва Умид Искандаровни бу ролларга тасдиқладик. Менга қизиқ бўлган жиҳати, улар ҳеч қачон экранда жуфтлик бўлмаганлар ва иккаласи ҳам ўз ишининг устаси экани эди. Лола ҳақида алоҳида таъкидлашим лозим, у нафақат ҳушовоз хонанда, балки профессионал актриса ҳамдир. Ундаги истеъдод илоҳий ва бу ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Тасвирга олиш жараёнида Лола кучли актриса бўлгани учунми Умид Искандаров бироз ҳаяжонга тушди ва бу кадрдлар сценарийда тасвирлангандек табиий чиқди. Йигит қизнинг олдида ўзини йўқотиб, ноқулай аҳволга тушиши керак эди. Умиднинг ҳатти-ҳаракатлари эса ҳаётий эди.   

 

Аҳамият берсак, бугунги кинофильмлар кўпроқ маиший мавзулардан иборат бўлиб қолгандек. “Фарҳод ва Ширин” фильми орқали айнан соф муҳаббат ва илоҳий севгининг ҳақиқат эканини ифодаланганини кўришимиз мумкин.  

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol