“Кимларга ишим тушмади” Музаффар Мирзараҳимов

Сана: 26.09.2014 3858 қайноқ

“Бугун” ва “Таржимон” каби қўшиқлари билан ёшлар орасида ўз мухлисларига эга бўлган истеъдодли хонанда Музаффар Мирзараҳимов ўз устида ишлашдан, изланишдан тинмайди.

Ижодида ранг-барангликка интилган хонанда ўзгача талқинда янги қўшиқ ижро этган. “Кимларга ишим тушмади” деб номланган қўшиқ радиотўлқинларда жаранг сочган ва кўпчиликнинг кўнглидан жой олиб улгурган, десак муболаға бўлмайди. Ҳаётий муносабатларни акс эттирган бу қўшиқнинг мантни Мирзо Карим қаламига мансуб. Мусиқаси муаллифи эса Жасур Жавҳаназаровдир. 

“Кимларга ишим тушмади” таронаси учун клип суратга олишда Музаффар бугунги кундаги энг маҳоратли профессионал клипмейкер Рустам Муродовга мурожаат этди. Қирқ иккита актёр ва иштрокчиларни ўзида жамлаган бу клип фалсафий маънога бой кадрлардан иборат бўлиб, кишини ўйлантириб қўяди. Клип учун хонанданинг имиджини Ҳилола Шер яратган. 

Мазкур клипни бугун энг биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда томоша қилинг.    

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol