2001 йил “Тарона” тақдимоти маросими

Сана: 24.09.2014 4543

2001 йил катта шов-шувларга сабаб бўлган “Тарона” тақдимоти маросими илк бора “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган эди. Кираверишдан байрамона руҳ билан  қизил поёндоз йўлаклари  ва ундан юриб, ўтиб келган ўзбек эстрадаси хонандалари турли номинациялар бўйича биринчиликни қўлга киритишган ҳамда муносиб равишда тақдирланган эдилар.

Чиройли сахна декорациялари, ёрқин чироқлар, санъаткорлар ва уларга аталган “Тарона” статуэткаси буларнинг бари тақдимот маросимига ташриф буюрган томошабинларнинг диққатини тортган ва лол қолдирган десак муболаға бўлмайди.

Сабаби, ҳали шоу-бизнес оламида “Тарона” тақдимоти каби мукофотлаш маросими бўлмаган, шу жиҳатдан ҳам барча санъат олами вакиллари-ю ва ихлосмандларини бирлаштирган, қолаверса энг муносиблар олқишларга эришган кун бўлиб ёдда қолган. Аваз Олимов, Руслан Шарипов, Лариса Москалёва, Райҳон, Шоира Отабекова, Улуғбек Отажонов каби хонандалар, “Болалар”, “Хўжа”, “Шаҳзод” гуруҳлари маросимнинг азиз меҳмонлари бўлган. Тақдимотнинг энг кульминацион нуқтасида эса рус эстрадаси хонандаси марҳум Мурад Насировнинг сахнада пайдо бўлиши барчани қувонтирганди. Қарсаклар, ҳайратлар, ҳайқириқлар ва бир олам таассуротларга бой бўлган “Тарона” тақдимоти маросимини яна бир бора томоша қилиш имконияти бор. Марҳамат сайтимиз орқали баҳра олинг ва ёқимли хотираларни ёдга солинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol