“Маликам энди қара” клипсиз ҳам ҳит бўлган тарона

Сана: 23.09.2014 4324

Клипсиз ҳам хит даражасига кўтарилган тарона учун мана ниҳоят клип яратилди. 7 ёшдан 70 ёшгача мухлислар кўнглидан жой олган Сардор Раҳимхоннинг “Маликам энди қара” номли қўшиғи учун видеоклип тасвирга олингани ҳақида аввал хабар бергандик. 

Клип суратга олиниш жараёнлари акс этган фоторепортаж ҳам эътиборингизга ҳавола этилган эди. Мана энди клипни томоша қилиш фурсати етди. 

Дарҳақиқат, катта шов-шувларга сабаб бўлган мазкур клипни кўпчилик, айниқса Сардор Раҳимхоннинг мухлислари орзиқиб кутишди. 

 

Қизиқишлар ва ўзгача тасаввурларни уйғотган клипни режиссёр Санжар Маткаримов ҳамда оператор Наримон Султонҳўжаев суратга олишди. Клип сюжети романтикага бой бўлиб, унда таниқли актрисалар билан бирга  Сардорнинг ўзи бош ролни ижро этган. 

 

Марҳамат клипни сайтимиз орқали томоша қилинг ва унга баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol