“ЯНА БОШЛАНДИ”... Ҳар кимда ҳар ҳил мулоҳаза эди...

Сана: 22.09.2014 3765 қайноқ

Ижтимоий сайтлар, инстаграм тармоқларида яна барчани эътиборига тушган аммо ҳеч ким тушунолмаётган холат нима бўлиши мумкин? Тез кунда, оз қолди... Эстрадамизнинг ёрқин ижодкорлари яна нима дейишмоқчи, нимани бошлашмоқчи?

Албатта, бу саволнинг жавоби барчамиз учун жуда қизиқ эди. Ҳар кимда ҳар ҳил мулоҳаза эди... Кимдир яна қўшиқ бўлса керак деса, яна кимдир юлдузлар орасида қандайдир жанжал бўлганга ўхшайди деса, яна бошқалар эса Муҳаммад Исо Абдулҳаиров ва Шукурулло Исроилов кутилмаган дуэт қўшиқ айтишибди деган фикрда эди. Бугун эса бу саволнинг жавоби топилди.

Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмоновнинг яна сиз мухлислари кутган навбатдаги комедияси “Яна бошланди”. Фильм  28-сентябрдан юртимиздаги катта экранларда намойиш қилинади. Бош ролларда  англаганингиздек Муҳаммад Исо Абдулҳаиров ва Шукурулло Исроилов. Узоқ кутилган фильм, кутилган натижаларни беради деб умид қиламиз. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol