Нафосатли хонанда Лола Аҳмедова “Жоним” таронаси билан

Сана: 20.09.2014 3760 қайноқ

“Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойихасида бу сафар хушовоз ва нафосатли хонанда Лола Аҳмедова бўлди. Хонанданинг навбатдаги янги ижод маҳсули тингловчиларга илк бор фм 101 тўлқини орқали тақдим этилди.

“Жоним” деб ном олган тарона муҳаббат ҳиссиётларини ёдга солувчи ва дилга яқин қўшиқ бўлиб, асосан ёшларбоп йўналишда тайёрланган экан. 

Лола Аҳмедова: 

- Бу таронани менга Фарруҳ Соҳиб тинглаб кўришни таклиф этганларида,   аввалига бу қўшиқни куйлайман, деб ўйламагандим. Сўзлари ҳам мусиқаси ҳам жуда содда ва оддий туюлганди. Доим қўшиқ яратишда авжи кучли бўлишига, мураккаблигига эътибор қаратардим. Бу қўшиқнинг авжи умуман йўқ эди. Лекин, замонавий ёшлар тинглаётган мусиқаларга ҳам диққатни қаратиш кераклигини тушундим ва енгил, кайфиятни кўтарувчи тароналарни ҳам репертуаримга қўшиш кераклигини англадим.

“Жоним” қўшиғининг сўзлари ва мусиқа муаллифи ёш ижодкор Фарруҳ Соҳибдир. Мусиқий сайқални эса Жасур Бадалбоев бажарган. 

Эстрадамизда ўзига хос овози, қўшиқлари ва клиплари орқали мухлислар дилидан жой олган Лола Аҳмедова ижодида янгиликлар бисёр. Навбатдаги тарона ҳам ўз мухлисларини топади ва қисқа фурсатда  оммалашади, дея ният билдирамиз.

Келгуси йилнинг куз ойларида Лола ҳамда Шаҳло Аҳмедова биргаликда катта концерт дастури намойиш этиш ниятида эканликлари ҳақида айтиб ўтгандик. Бу ҳақда батафсил маълумотларни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 

  

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol