Шарқона ва замонавий услубни уйғунлаштирган янги клип Амира Алибековадан

Сана: 20.09.2014 2023

Амира Алибекованинг мухлислари бу  клипни интизорлик билан кутишди, десак адашмаган бўламиз. “Икки соҳиллар” таронаси кўпчиликнинг қалбидан жой олиб улгурган ва унга клип суратга олинаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Мана клип тайёр бўлди ва уни биринчилардан бўлиб сайтмиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Темур Примқулов бошчилигида яратилган мазкур клип трек йўналишида  тасвирга олинган. Клипда айтиб ўтганимиздек, шарқона ва замонавий услуб жуда чиройли тарзда бир-бирига уйғунлашганки, уни томоша қилиб беиҳтиёр ҳаёлот оламига саёҳат қиласиз. Марҳамат томоша қилинг ва унга ўзингиз баҳо беринг.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol