Жасур Гаипов “Яна бир бор”... Клип ҳақида клип

Сана: 18.09.2014 3628 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин намоёндаларидан  бири Жасур Гаипов ўзининг “Яна бир бор” деб номланган янги қўшиғига видеоклип суратга олдирди.

Клип сюжет тарзда олинган бўлиб, мавзуси  икки ёш орасидаги ушалмаган мухаббат, муносабатлар, хатолар, қарашлар ҳамда ҳаёт давомида кичкинагина қилинган ҳато кўпгина муаммоларга сабаб бўлиши ва афсуски, сўнгги пушаймон ўзингга душман эканлиги ҳақида сузлайди.

 

 Клипда актёрлар  Мухаммадали Наврўзов, Отабек Маҳкамов, Билол Исоқов ва бошқалар иштирок этишган. Оператор: Ёдгор Носиров. Монтаж ва постпродакшн Боходир Қосимов. Клипнинг сценарий муаллифи ва режиссёри Жамшид Ходжиниёзов. 

 

22 сентябрь куни Жасур Гаиповнинг “Яна бир бор” қўшиғига олинган ушбу клипни сайтимиз орқали биринчилардан бўлиб томоша қиласиз.Бугун эса эътиборингизга “Клип ҳақида клип”ни яъни суратга олиш жараёнлари ҳақидаги видеони тақдим этамиз. Унутманг, бу ҳали хаммаси эмас...

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol