Изланиш ва мухлислари учун янгилик яратишдан асло чарчамайдиган Ботир Яминовдан видеоклип премьераси

Сана: 17.09.2014 2994 қайноқ

Доимий равишда изланиш ва мухлислари учун янгилик яратишдан асло чарчамайдиган ёш хонанда Ботир Яминовдан навбатдаги клип премьераси.Сентябрь ойининг илк кунларида  Ботир Яминов ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб ўтди. Катта ҳаётга бир олам қувонч ва бахт билан қадам қўйган хонандани барча мухлислари ва сайтимиз номидан муборакбод этамиз. 

 

Ҳаётнинг қувончли кунларида ҳам бир дақиқа ижоддан тўхтамаётган Ботир Яминов мухлислари учун бирин-кетин янгиликлар яратиш билан банд.

Яқиндагина ўзининг “Ўйнасин” қўшиғини “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера қилган ижодкор, энди мазкур қўшиққа ишланган клипни тақдим этмоқда.

Равшан Хакимов сўзлари асосида яратилган “Ўйнасин” қўшиғи учун Суннат Аҳмедов мусиқа басталаган ва аранжировкани ҳам айнан шу ижодкор амалга оширган. Бу қўшиқ учун клип тасвирга олишга Сарвар Валиев бошчилик қилди. 

Икки кун давомида шаҳримизнинг гўзал масканларида суратга олинган клип трек йўналишида яратилгандир. Кадрлар ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган жойларда, мисол учун Тошкентнинг маркази “Чорсу” меҳмонхонаси томида суратга оланганлиги билан ҳам эътиборни тортади. Қолаверса, клипда шаҳримизни оқшом палласида ўзига хос гўзалликка бурканган ҳолда томоша қилишингиз ҳам мумкин.

Клип ҳақида батафсил таассуротга эга бўлишни истасангиз, марҳамат уни томоша қилинг ва ҳолис баҳо беринг.     

 

   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol