Тоҳир Усмоновдан "Жаноней" қўшиғига видеоклип олдирди

Сана: 17.09.2014 3102 қайноқ

Куни кеча яна бир янги клипнинг суратга олиш ишлари якунланди. Мазкур клип ёш истеъдодли хонанда Тоҳир Усмонов ижодидаги янги “Жаноней” номли таронага ишланган бўлиб, ўзига хос тарзда яратилган. Мусиқага меҳри баланд бўлган Тоҳир Усмонов аллақачон халқимиз эътиборига тушишга улгурган десак адашмаймиз. 

 

Хонанданинг аввалги тароналари каби рақсга чорловчи бу шўх қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олиши аниқ.

Аввало қўшиқ муаллифлари билан таништирадиган бўлсак, матн Бобур Умаров қаламига мансуб, мусиқа ва аранжировкани Ботир Алиев амалга оширган. Бу ижодкорлар яратган шўх тарона тез орада оммалашса ажаб эмас.

Сюжет йўналишида тасвирга олинган клипга Сарвар Исаев режиссёрлик қилган. Иззатилла Лутфуллаев эса операторлик вазифасини аъло даражада бажарган. Клипнинг алоҳида аҳамиятли жиҳатини айтиб ўтишимиз керакки,   унда кадрлар бошидан оҳиригача узилмаган ҳолда тасвирга олинган экан.  

Клипда Баҳодир Нишонов, Баҳтиёр Турғунов каби ёш ва истеъдодли актёрлар иштрок этишган. Қолаверса, махсус катта массовка йиғилиб клипнинг алоҳида кадрлари суратга олинган. Сайтимизни кузатиб боринг ва яқин фурсатларда мазкур клипни биринчилардан бўлиб томоша қилишга муваффақ бўласиз. Хозирча видеоклипни тасвирга олиш жараёнидан фоторепортаж.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol