Dj Piligrim дан шов-шувга айланган янги альбом тақдимоти ''ONE WAY''

Сана: 17.09.2014 3767 қайноқ

Кеча сентябрь ойининг 16- санасида шаҳримизда жойлашган DISCOVERY медиа маркет дўконида ўзбек шоу-бизнесининг ўзига ҳос намоёндаси Dj Piligrimning янги альбом тақдимоти бўлиб ўтди. Хонанданинг ижодига бефарқ бўлмаганлар учун бу тадбир катта байрамга айланди.

Тақдимотга оммавий ахборот воситалари ходимлари ва хонанданинг мухлислари таклиф этилган бўлиб, аввалига  Dj Piligrim янги альбоми ҳақида маълумотлар берди. Ижодий ҳамкорлари ва альбом устида ишлаган ҳар бир ҳодимни, ташкилотчилари-у,  янги альбом дизайни устасини ҳам алоҳида айтиб таништирди.

Деярли барча қўшиқлари мусиқаси ва матн муаллифи Dj Piligrimning ўзи, яъни Илҳом Йўлчиев бўлиб, аранжировкани Жасур Бадалбоев, овоз ёзишни Фарруҳ Бадалбоевлар амалга оширганини таъкидлаб ўтди. Сўнгра хонанда журналистлар ва мухлислар томонидан йўлланган саволларга жавоб беришни бошлади. Самимий ва дилга яқин суҳбат давом этаркан Dj Piligrim қўшиқлари орасида кўнглига яқин учта таронасини алоҳида айтиб ўтди. Булар  ''One way'', ''Yulduz'' (feat Lola) va ''Ты да я..'' қўшиқлари экан.

 

Тақдимотнинг энг ёрқин жиҳати Dj Piligrimning жонли ижрода янги қўшиғини мухлисларга тақдим этиши бўлди. Тақдимот байрамона кайфиятда давом этаркан йиғилганларга хонанда совғаси борлигини таъкидлади. Яъни ҳар бир таклифнома эгаси янги альбом дискини қўлга киритиш имконига эга бўлиши барчани қувонтирди. Ҳақиқатдан ҳам самимий ва байрамона ўтган тақдимот маросими ёдда қоларли ҳодисага айланди, десак бўлади.

P.S.

Янги альбом ''ONE WAY'' деб номланган бўлиб, тақдимотда нафақат бу альбом, балки ''NEW & THE BEST'' деб номланган хонанданинг ижодидаги барча тароналарни ўз ичига олган mp3 тўплами ҳам тақдим этилди. Уни Dj Piligrim фонотекаси дейишимиз ҳам мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol