Азиз Ражабий Нима учун эски қўшиғига энди видеоклип суратга олдирмоқчи?

Сана: 16.09.2014 792

Радиотўлқинларда жаранг сочаётган Азиз Ражабийнинг “Бир бир икки” қўшиғи қувноқ кайфият берувчи тароналар сирасига киритсак хато бўлмайди. Шўх ва байрамона рух бағишловчи бу қўшиқ муҳлислар кўнглидан жой олишга улгуриб бўлган.

Мазкур қўшиқ матнини Нодир Азимов, мусиқасини эса Фаррух Бадалбоев басталаган ва сайқал берган. Тарона оммалашганидан сўнг хонанда унга клип яратишни ният килибди. Яқин кунларда суратга олиниши режалаштирилган клип учун хозир бир нечта ғоялар хақида бош қотиришмоқда. Видеоклипни Санжар Маткаримов ҳамда Наримон Султонҳўжаевлар суратга олишади. Ўзгача тарзда яратилиши кутилаётган видеоклипни биринчи бўлиб сайтимиз орқали томоша қиласиз. Кузатишда давом этинг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol