Шоу-бизнеснинг энг ёрқин ижодкорларидан бири Муниса Ризаева бугун нималар банд? Катта концерт олди шов-шувларга айланган муаммолари ҳақида…

Сана: 14.09.2014 2805 қайноқ

7-8-9 октябрь кунлари ўзининг яккахон концерт дастурини намойиш этишни мақсад қилган шоу-бизнеснинг энг ёрқин ижодкорларидан бири Муниса Ризаева бугун нималар банд? Муниса Ризаева билан унинг ёрдамчиси ҳақидаги муаммолар ҳозирда унинг кайфиятига салбий таъсир қилмаяпдими? Шу каби саволларга унинг ўзидан жавоб олишни истаб қўнғироқ қилиб боғландик.

Муниса Ризаева:

- Ҳар куни эрта тонгдан репитицияни бошлаяпмиз. Айни дамда профессионал раққосалар билан синхронно рақс саҳналаштирилмоқда. Очиғини айтадиган бўлсам, менинг мухлисларим концерт дастуримни узоқ кутишди ва мен шунга яраша катта тайёргарликлар билан уларга кўп сюрпризлар ҳозирлаганман. Бу ҳақда ҳозирча айтолмайман, аммо концертга ташриф буюрган мухлисларим ҳурсанд бўлишади, деб айта оламан. Саҳна кўринишидан тортиб, рақсларгача тамоман ҳеч ким ўйламаган тарзда бўлади. Концерт  яқинлашгани сари репитицияларни мукаммал равишда ўтишига ҳаракат қилмоқдаман. Мухлисларимни концертда кутиб қоламан. Яқиндагина шов-шувларга айланган муаммолар ҳақида сўраганимизда Муниса, кайфиятни туширмаган ҳолда концерт ташвишлари билан овораман, деб мавзуни қисқа қилди. 

Маълум бўлишича, концертда олтита энг янги тароналар янграйди ва жуда кўп кутилмаган янгиликлар бўлади. Албатта бу хонандага ҳос бўлган жиҳат. Муҳлислар эса ундан кўп нарсалар кутишмоқда. Ҳали ҳеч бир концертда бўлмаган замонавий саҳна безаги, либослар, рақслар ва қолаверса янги қўшиқлари билан томошабинларни ҳушнуд этишни истаган Мунисага мухлислари ва сайтимиз номидан омад тилаймиз.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol