“Диёр” гуруҳидан янги ижод маҳсули “Сени сўрар”

Сана: 12.09.2014 3035 қайноқ

Бугунги кунда ёшларнинг севимли гуруҳига айланиб бораётган “Диёр” гуруҳининг ижод маҳсуллари мухлислар эътиборига тушмоқда. Яратган қўшиқлари  ва уларга яратилган клиплар кўпчиликка манзур бўлиб бормоқдалар.Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали гуруҳнинг янги таронаси янгради. 

 

Премьера  этилган “Сени сўрар” номли маюс қўшиқ “Беном” гуруҳи аъзолари Сарвар ҳамда Комил томонидан яратилган. Қўшиқнинг матни, мусиқаси ва оранжировкаси айнан шу истеъдод соҳибларига тегишлидир.Янги қўшиқ радиода премьера этилгач, тингловчилар томонидан қўнғироқлар кўп бўлди ва улар эфирда бошловчилик вазифасини бажарган Турсуной Алимова билан суҳбатда,  янги тарона ҳақида илиқ муносабатлар билдиришди. Ҳатто, бир тингловчи мазкур қўшиқ “Беном” гуруҳи йўналишида яратилибди, деган фикрни ҳам билдирди. 

Қолаверса, тингловчилар  бу сокин тарона ҳақида “Хотираларни ёдга солувчи, айниқса ёмғир остида тинглайдиган қўшиқ бўлибди”, деган чиройли таърифлар  беришди.   

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol