Лола ва DJ Piligrim тайёрлаган туҳфа тақдим этишнинг фурсати етди

Сана: 08.09.2014 5630 қайноқ

Эстрадамизда ўз йўналишидаги қўшиқлари ва клиплари билан ажралиб турувчи ижодкорлар – Лола ва DJ Piligrim янги дуэт тарона тайёрлашди. 

DJ Piligrim мазкур қўшиқни Лола учун махсус ёзгани ҳақида аввал ҳам маълум қилгандик. “Юлдуз” дея аталган дуэтни мухлислар интиқлик билан кутишмоқда. Мазкур таронани тақдим этиш фурсати етди. 

Эртага, яъни 9-сентябрь куни соат 18:20 да “Ўзбегим Таронаси” радиоси “Премьера” лойиҳасини тинглашни тавсия этамиз. Чунки айнан шу дақиқаларда янги дуэт тарона илк марта жаранг сочади. 

Сайтимизда эса параллель равишда мазкур дуэтга ишланган видеоклип эксклюзив равишда эътиборингизга ҳавола этилади. 

Лола ва DJ Piligrim тайёрлаган туҳфа тақдим этишнинг фурсати етди

 Оригинал ғоя асосида яратилган клипни Жасур Шаметов суратга олган. Ҳозирча клип ҳақида тўлиқ маълумотларни ошкор эта олмаймиз. Барча сирлар премьерадан сўнг ошкор қилинади! Бизни кузатишда давом этинг! 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol