Шаҳло Аҳмедова “Ёдимдасан” қўшиғи учун клип яратмоқчи

Сана: 08.09.2014 4644

Санъат оламида ёрқин  ижоди,  иқтидори билан эътиборга тушган ёш хонанда Шаҳло Аҳмедова яхши таланти,  қўшиқлари ва клиплари билан ўз мухлисларига эга бўлиб келмоқда.Хонанданинг кетма-кет тақдим этилган тароналари унинг профессионал даражада ижод қилаётганидан дарак беради.

Бошқа хонандалар йўналишидан фарқли равишда суратга олган клиплари ҳам мухлислари эътирофига сазовор бўлди, дейишимиз мумкин.Европа мусиқасига хос йўналишда ижодини бошлаган Шаҳло Аҳмедова бугунги кунда миллий тароналар яратишни ҳам мақсад қилган.

Маълум бўлишича, келгуси йилнинг куз ойларида опа-сингил Аҳмедовалар катта концерт дастурини тақдим этишни ният қилишган. 

Шаҳло Аҳмедова:

- Концерт дастурига ҳозирданоқ тайёргарликни бошлаб юборганмиз. Мен учун бу катта имтиҳон бўлади, деб ўйлайман. Дастуримизни мухлислар ёдида қоладиган тарзда ўтказиш учун шошмасдан ҳаракат қиляпмиз. Концертда опам Лола Аҳмедовани мутлақо ўзгача амплуада кўришингиз мумкин бўлади. Нафақат миллий эстрада балки замонавий йўналишда ҳам айтадиган қўшиқлари концерт учун ёзилмоқда. 

Шаҳло Аҳмедова бугунги кунда “Ёдимдасан” номли янги қўшиғи учун клип яратишни мақсад қилган ва бу борада маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорлик қилмоқда. Тез орада клип ҳақидаги тўлиқ маълумотлардан сайтимиз орқали хабардор бўласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol